Хабарлар
06.12.17 13:16    PDF Печат E-mail
Эшак гўшти ишлатмоқчи бўлганлар фош қилинди

Тошкент шаҳри, Олмазор туманида жойлашган «Шаршара» бренди остида гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи Gold Premium Product МЧЖга тегишли корхона кўздан кечирилганда, 69,6 кг. эшак гўшти бошқа гўшт турларига қўшиб юборилгани аниқланди. Бу ҳақда ишончли маълумотга таянган ҳолда Kun.uz мухбири хабар берди.

Маълум бўлишича, Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Р. ҳамда Ғ.А. режасини амалга ошириш учун хоразмлик С.Ж. орқали 69,6 кг. миқдоридаги эшак гўштини «Шаршара» гўшт ишлаб чиқариш корхонасига ўтказмоқчи бўлган. Бу ишни бажариш учун гўшт А.А.га етказиб берилган. Мазкур гўштни қабул қилиб олган цех ишчилари уни ўша заҳотиёқ бошқа турдаги гўштларга қўшиб юборади.

Тадбир давомида цех кўздан кечирилганда, кўриниши ва ҳидидан сифатсиз маҳсулотга айланган 275 кг. гўшт маҳсулоти ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Санитар эпидемиология назорат маркази ахборот хизматининг Kun.uz'га хабар қилишича, корхонадан олиб қўйилган 275 кг. гўшт ҳақиқатан истеъмолга яроқсиз экани экспертиза хулосаси орқали тасдиқланди.

Мазкур иш юзасидан цех ишчилари Р.Ғ., Н.З., фуқаро А.А ва С.Ж. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 186-моддаси 1-қисми, яъни «истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш»да айбланиб, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Манба: Кун.Уз

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.