Хабарлар
23.11.14 05:50    PDF Печат E-mail
Чўчқа гўштини “ҳалол бузоқ гўшти” деб сотиб келган қассоб

Хабар қилинишича, Швейцариянинг Цюрих шаҳрида истиқомат қиладиган қассоб маҳаллий мусулмон аҳолини алдаб, нақд уч йил мобайнида чўчқа гўштини “ҳалол бузоқ гўшти” деб сотиб келган. Шу давр мобайнида сотилган чўчқа гўштининг умумий оғирлиги 3,1 тоннани ташкил этган.

Қаллоб қассобнинг бундай қилмиши озиқ-овқат хавфсизлиги инспектори томонидан пайқаб қолинган. Назорат фаолияти доирасида инспектор гўшт остига ёпиштирилган ёрлиққа эътиборини қаратади ва ундаги “ҳалол бузоқ гўшти” деган ёзув ва тақдим этилаётган ўша маҳсулотга нисбатан шубҳага боради. Лаборатория текширувлари натижасида “ҳалол бузоқ гўшти” аслида Исломда харом қилинган чўчқа гўшти эканлиги аниқланади.
Суд қарорига мувофиқ, исми-шарифи сир сақланаётган қассоб олти ойлик қамоқ жазоси ва 18000 Швейцария франки (18680 АҚШ доллари) миқдоридаги жаримага тортилган.
Ишни тергов қилган прокурор судда: “Агар мижозлар гўшт чўчқаники эканини билганларида эди, уни сотиб олмасдилар. Чунки гўштнинг бу турини истеъмол қилиш Исломда таъқиқланган”, – деган.

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.