Хабарлар
05.03.14 07:23    PDF Печат E-mail
Покистоннинг Бурж номли Исломий банки MCB номли ноисломий банк томонидан сотиб олинади

Покистоннинг “Muslim Commercial Bank”и (МСВ) куни кеча мамлакатнинг бешта Исломий банкидан бири бўлган “Бурж”ни сотиб олиш ниятида эканини маълум қилди.

Номланишида “Мусулмон” сўзи бўлгани билан, аслида Исломий банк бўлиб ҳисобланмайдиган энг даромадли ушбу Покистон банки, агар Марказий Банк ва ўзга тегишли органлар маъқуллайдиган бўлса, Burj Bankнинг 55 фоиз акцияларини сотиб олади. Ушбу мақсадлари ҳақидаги маълумотномани банк Карачи шаҳар Биржа фонди (KSE)га йўллади.

«“Muslim Commercial” банки Burj банкининг ҳал қилувчи овозга эга бўлган акционерлари билан, МСВ томонидан банкнинг муомаладаги ва янги чиқариладиган акцияларига маблағ ажратилиши, ҳамда Ислом ривожланиш банкининг (IDB) инвестициялаш шўъбаси бўлмиш хусусий тармоқни ривожлантириш Ислом корпорацияси томонидан қўшимча инвестициялар жалб қилиш юзасидан келишувга эришилди», - дейилади банк матбуот хабарномасида.

Қайд этиб ўтиш жоизки, аввалроқ МСВ 10 млрд. рупий  ҳажмдаги таъминланган сармояга эга бўлган Ислом банки «шаҳобча»сини очиш режаси борлигини маълум қилган эди.

Мўлжалга биноан, МСВ томонидан инвестиция киритилиши Burj Bankнинг сармоясини Покистон Марказий банки томонидан қўйилган талабларга мувофиқлаштиришни таъминлашга ёрдам беради.

Таъкидлаш жоизки, бўлимлари сони  энг оз бўлган Покистон Ислом Burj Bank ўтган йилнинг илк 9 ойи мобайнида 642,2 млн. рупий зарар кўрган; ундан аввалги ҳудди шунча давр мобайнида эса кўрилган зарар 22,45 млн. рупийни ташкил этган эди.

Burj Bankнинг операцион чиқимлари юқорида келтирилган вақт мобайнида бир бўлимга ҳисоб-китоб қилинганда 24,7 млн. рупий – Покистон Ислом банклари орасида энг юқори миқдорни ташкил этди. Солиштириш учун, худди шундай кўрсаткич МСВда 11 млн. рупий.

“Global Seсurities” таҳлилчиси Умайр Носирнинг сўзларига қараганда, Burj Bank яқин кунларда МСВга сотилиши кўзда тутилаётган янги акциялар чиқаради.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, Burj Bankнинг асосий акционери бўлмиш Бахрайннинг “Ал-Хайр” (Al-Khair) банки Burj Bankнинг 36,9 фоиз акцияларига эгалик килади; шунингдек, банкнинг 33 фоиз акциялари “хусусий тармоқни ривожлантириш Ислом корпорацияси”га тегишли.

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.