Хабарлар
04.03.14 07:07    PDF Печат E-mail
Япония Олий ўқув даргоҳлари талабалар ошхонасида ҳалол таомномаларни жорий этмоқда

Кўплаб Япония Олий ўқув юртлари тобора ўсиб бораётган мусулмон талабалар жамоасининг талабларини  қондириш мақсадида ўз ошхоналарида  ҳалол таомномалар жорий этишни бошламоқда. “Бу янгиликни киритилиши жуда фойдали бўлди, илгари мен тушликни ўзим билан олиб келишга мажбур бўлар эдим”, - деди ҳалол товуқдан тайёрланган таом билан тушлик қилаётган 21 ёшдаги Малайзиялик талаба маҳаллий газетага берган интервьюсида.
Яманаши университети кафетериясида яқин вақт ичида умумий сони 10 хил турдаги “ҳалол” белгиси қўйилган таом ва газаклар пайдо бўлди. Бу Университетда 180 нафар чет эллик талабалар таълим олади. Бундан 50 нафари Индонезия, Малайзия, Бангладеш ва бошқа мамлакатлардан келган мусулмон талабалар бўлиб, Университет ошхонасида ҳалол таомномаларнинг йўқлиги улар учун ноқулайликлар туғдираётган эди.
“Мамлакатлар ва диний жамоалар қандай маҳсулотлардан таомлар тайёрлаш мумкинлиги ҳақида турли тушунчаларга эга”, - дейди университет кафетерияси менеджери Тетсуя Танахаши.
Яманаши Университети – NFUCA Университетлар Федерацияси маълумоти бўйича “ҳалол” таомномаларни киритган 19 университетнинг бири ҳисобланади.
Эътиборга олиш лозимки, биринчи бўлиб талабаларга “ҳалол” тушликларни Токио университети 2010 йилдаёқ таклиф килган эди.
Бундан ташқари Университетлар Ширкатларининг Токио Хизмат Бирлашмаси Канто ҳудуди ўқув юртлари учун “ҳалол” товуқ, мол гўштларини сотиб олишни бошлади.
“Япония ҳукумати 2020 йилда мамлакат ўқув юртларидаги чет эллик талабалар сонини икки баробарга оширишни мўлжалламоқда. Ошхоналарда «ҳалол» таомномаларнинг пайдо бўлиши эса мусулмон мамлакатларидан талабаларни жалб қилишниниг йўлларидан биридир”, - дея хабар беради Муслимэко.

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.