Хабарлар
02.03.14 09:14    PDF Печат E-mail
Саудия институти топ-менежерлар учун Ислом молияси бўйича дастурни якунлади

Қирол Абдулазиз университетининг Ислом молия институти (IEI) Ислом молияси бўйича топ-менежерлар учун ўзининг биринчи халқаро илмий дастурини якунлади. 4 кунлик дастур мобайнида турли давлатларнинг кўзга кўринган мутахассислари, жумладан Испаниядан, Marmon Abogados фирмасида фаолият олиб борувчи ҳуқуқшунос Хосе Диаз (Jose Diaz), Токиодаги Norinchkin Bank топ-менежери Масато Имаи (Masato Imai); Испаниядаги RENFE топ-менежери Энрике Пена (Enrique Pena) ва банк соҳасидаги бошқа мутахассислар маъруза ва нутқлари билан сўзга чиқишди. Дастур спикерлари Ислом молияси билан  боғлиқ бўлган  кенг кўламдаги мавзуларни муҳокама қилишди.

Хусусан Ислом молия институти тадқиқотчиси Аҳмад Билвафий (Ahmed Belouafi) молиявий ресурсларни мобиллаштириш борасидаги маърузасини тақдим этди. Селия Деанка (Celia Deanca) эса Ислом банкчилигининг ҳозирги ҳолати ва келгусидаги истиқболини тавсифлаб берди. Молиявий маҳсулотларни ривожлантириш маркази раҳбари Самий Сувайлам (Sami Suwailem) Ислом сармояси мавзусидаги тақдимоти билан сўзга чиқиб, қуйидаги мавзуни омма билан ўртоқлашди: "Янги Исломий сармояларни ишлаб чиқишнинг асосий жиҳатлари."

Мутахассис Мариано Алдама (Mariano Aldama) қатнашувчиларни  жорий йил секторидаги кутилаётган ҳолатлар билан таништириб ўтди ва  Исломий молия бозорининг ҳажми 2017 йили 2,5 триллион доллардан ошиши мумкинлигини эътироф этди.

Ислом Молия институти декани Абдуллоҳ Туркистоний (Abdullah Turkistani) дастурнинг барча иштирокчилари ва ташкилотчиларига, хусусан координатор Калим Алам (Kaleem Alam)га ўз миннатдорчилигини билдирди, деб ёзади Муслимэко.

 

Манба: Муслимэко"

Охирги янгиланган ( 02.03.14 09:17 )
 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.