Хабарлар
02.03.14 09:11    PDF Печат E-mail
Брунейда Ҳалол Илмий Марказ очилади

Бруней султонлигида яқин орада ҳалол озиқ-овқат маҳсулотларини текширадиган замонавий мослама пайдо бўлади. Ва у “Бруней Дорус Салом” илмий марказининг очилишидан сўнг, жорий йилнинг июль ойларида ишга қўшилади.

Саноат ҳамда хом аёш заҳиралари вазирлиги айни дамда Анггерек Десадаги бинони замонамизга тўлиқ мослаштириш устида фаолиятлар олиб бормоқда. Сабаби ушбу бинода Ҳалол лаборатория ташкил этилади. Бу ҳақда вазирликнинг Ҳалол бизнесни ривожлантириш бўлими бошлиғи Кристалина Жалийл Марсал (Cristalina Jalil Marsal) “Иккинчи Халқаро Ҳалол Билим ва инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқиш” мавзусида ўтказилган симпозиумда маълум қилди.

Кристалинанинг сўзларига кўра, Ҳалол Илмий Марказ нари борса июль ойида очилади. Саноат ҳамда хом аёш заҳиралари вазирлигининг доимий котибаси доктор Аванг Мухд Жамийл Ас-Суфрий (Awang Mohd Jamil Al-Sufri) илова қилдики: Лаборатория энг янги асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.

Ўтган йили Бруней ҳукумати Ҳалол муҳитда иш олиб бориш тўғрисида уч халқаро институт (ташкилот) ва бир хорижий компания билан меморандумлар имзолаган эди.

Жумладан, Флорида Давлат Университети ҳамда Осакадаги юқори муҳандислик мактаби мазкур марказ учун Ислом меъёрлари бўйича ҳалол ва ҳаром маҳсулотлар таркибини аниқлаб берадиган махсус ускуналар тайёрлашмоқда.

Япония озиқ-овқат тадқиқоти (Japan Food Research) ташкилоти Ҳалол қизил бўёқ (краситель) моддалар ва ҳуш таъм берувчи (ароматизатор)лар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳада ҳам иштирок этади.

Энг ожиз банда

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.