Хабарлар
21.02.14 15:40    PDF Печат E-mail
Оксфордда Ислом банкчилиги ва молиялари жамияти пайдо бўлади

Яқин Шарқ ва Qatar Deutsche Bank Исломий молия бўлимининг бошлиғи Солаҳ Жайда Oxford Union мунозаралар уйида “Оксфорд Ислом банкчилиги ва молиялари жамияти”нинг очилиш маросимини ўтказади.

Ушбу тантанали маросимда у билан бирга Bank of London and the Middle East (BLME) (Лондон ва Яқин Шарқ Банки) директори Нейжл Денисон, Гейтхаус Банк (Gatehouse Bank)нинг директор муовини Азийма Зоҳийр, ҳамда Буюк Британия ҳукумати қошидаги Исломий молия ташкилоти вакиласи Варсийлар иштирок этади.

“Исломий молиялар ўзга банкчиликка нисбатан 50 фоизлик ҳажмда тобора ўсиб бормоқда. Шу боис Британия ҳам мана шу ўсишнинг бир қисми бўлишни мақсад тутмоқда”, - дея таъкидлаб ўтди мусулмон вакила Варсий.

“Лондон ҳозирданоқ Исломий молиячиликнинг Ғарбий пойтахтига айланиб улгурган. Аммо биз бу ҳолатни янада кучайтириб, Британиянинг Бутунжаҳон молиячилик пойтахтига айланишини хоҳлаяпмиз. Ва “Оксфорд Ислом банкчилиги ва молиялар жамияти” орқали, шунингдек, бу университет дунёдаги энг нуфузли университетлардан бўлганлиги боис ҳам яхши натижаларга эришишимиз мумкин.

Варсийнинг сўзларига кўра, ўтган йили Британия Исломий молиячилик соҳаси учун таассуротларга бой бўлди:

ҳукумат қошида Исломий молиялар бўйича мутахассислар қўмитаси барпо қилинди;
мамлакатда Бутунжаҳон Исломий Иқтисод форуми бўлиб ўтди;
ушбу соҳага доир бўлган давлат шаҳобчаларини йўлга қўйиш нияти борлиги билдирилди.

Энг ожиз банда тайёрлади

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.