Хабарлар
08.02.14 02:33    PDF Печат E-mail
Halal Monitoring Committee: Ҳалол маҳсулотларга бўлган ишонч - касбий назоратга асосланди

Мусулмонлар сонининг тобора ортиб, “Ҳалол” маҳсулотларга бўлган қизиқишнинг зиёдалашиб бораётгани сайин “Ҳалол ишлаб чиқариш” соҳасида ҳам ўзига хос масалалар юзага келмоқда. Масалан, ҳали-ҳануз “ҳайвон ва паррандаларни электр токи билан ўлдириш/сўйиш ҳалолми?” - деган масала юзасида баҳс-мунозаралар кетмоқда. Мусулмонларда ҳақли равишда бу ҳолат билан боғлиқ қуйидаги савол мавжуд: “Ҳақиқатан, бу тарзда сўйилган ёки ўлдирилган ҳайвонларни истеъмол қилиш жоизми?” Мусулмонлар наздида “Ҳалол” сўзи – “ишонч”ни билдиради. Halal Monitoring Committee ўз ўрнида жамоатчиликнинг ҳалол ишлаб чиқаришга бўлган ишончини баён қилди.

Британия муфтийлар кенгашидан Шайх Иброҳим Муғра айтадики:
“Ҳалол – тозалик ва рухсат берилган, деган маъноларни ифодалайди. Мусулмонлар ҳалол деганда нафақат озиқ-овқат ва ичимликларни, шу билан бирга барча ҳатти-ҳаракатларни, турмуш тарзини тушунадилар. Дарҳақиқат, ҳалол дегани, бу – биз учун “ишончли нарса” дегани. Аммо, айни дамда истеъмолчилар (шубҳали сўйиш ва таёрлашлар боис) янада кўпроқ кафолатлар изламоқдалар”.

Ҳалол Мониторинг Қўмитаси (Halal Monitoring Committee) аъзоси Фас Мулла ҳикоя қила туриб бундай дейди: “Ёшлигимда дадам билан меҳмонга борганимизда одамлар ҳовлиларидаги қушларни ўзлари сўяётганини кўргандик. Буни ўз кўзларимиз билан кўргач, бу маҳсулотнинг аниқ ҳалол эканлигида шубҳа-гумон қолмасди. Ҳозирги кунда уйларда бўғизлашга рухсат йўқ, ва натижада қассобларга ишонишимизга тўғри келади. Шу боис уларнинг сўйиш ва бўғизлаш тизимларини синчиклаб текшириб чиқишимиз лозим”.

Джон Саммерс – чорвадор, деҳқон, ишбилармон, “Ҳалол” маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тарқатиш соҳасида фаолият юритади.
Унинг сўзларига кўра, Ислом шариати бўйича сўядиган қассоблар, кушхоналар аслида жуда кўп. Лекин, айнан сўйилиш ва бўғизланиш ишлари тўғри амалга оширилаётганлигига кафолат йўқ. Шунингдек, ресторан (тамаддихона) ларни олиб қарайдиган бўлсак, ошпазлар ҳам қандай гўштдан таом тайёрлаётганлигини билмайдилар, бу ҳақда фақатгина қассоб билади.

Шундай экан, демак мол сўйиладиган саллоҳхонаю кушхоналарни астойдил кўздан кечириб, текшириб борадиган уста мутахассисларга ишонишимиз лозим.
Фақат доимий равишда, ваколатли органлар томонидан олиб бориладиган тизимли назоратларгина истеъмолчиларнинг муҳсулотга бўлган ишончини таъминлаши мумкин.

Энг ожиз банда тайёрлаган

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.