Хабарлар
06.02.14 17:20    PDF Печат E-mail
Норвегияда ҳалол гўшт ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Норвегия тарихида биринчи марта ҳалол гўшт тайёрлаш йўлга қўйилди. Ўтган йили декабр ойи Нур-Трёнделаг губерниясида шариат қоидаларга кўра 100 та буғу забҳ қилиниб, уларнинг гўшти ҳалол сертификатини олди, деб хабар қилади Russisk.org. Бу ҳалол гўштларнинг асосий қисми Ослода қолган қисмлари эса Дубайга юборилиши эҳтимоли бор. Норвегияликларнинг уддабуронлигига қоил қолмай иложимиз йўқ. Гўштни ҳалол қилиб тайёрлаш саам-буғучиларга катта фойда келтрилиши мумкин. Улар энди ўз маҳсулотлари билан ўз фуқароларини таъминлаши билан бирга ташқи бозорга чиқишлари  ҳам мумкин.
"Бу маҳсулот - буғунинг ҳалол гўштини - олдинлари мусулмонлар топиши мушкул эди. Менга буғунинг гўшти роса ширин эканини айтишган эди. Бироқ ўзим уни олдин тотиб кўрмаган эдим", дейди Норвегия Ислом кенгашининг бош котиби Меҳтаб Афсар.
Бу ҳайвонларни сўйиш, худди бошқа ҳайвонларни сўйиш кабидир, яъни мусулмон қассоб, керакли калималарни айтиб, (шариат талаб қилган бошқа нарсалар билан) сўйади, деб тушунтиради Афсар.
"Биз бир йилдан ортиқ ушбу тажриба лойиҳага тайёрландик, Норвегия Ислом кенгаши билан алоқага чиқдик. Норвегия ҳалол бозорига чиқишимиз учун булар трамплин бўлишига умид қиламиз", деди фирма раҳбари Харри Дирстад.
Шариат қоидалари асосида забҳ қилинган гўштлар маълум қисми Дубайнинг муҳташам ресторанларига юборилади. Дирстад Норвегия буғусини февралда бўлиб ўтадиган кўргазмада тақдим қилмоқчи. "Йирик ресторанлар тезда алоқага чиқишди, бироқ уларга фақат ҳалол гўшт керак экан", деб қўшимча қилиб қўйди у.

Абу Муслим

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.