Хабарлар
08.07.12 07:37    PDF Печат E-mail
Голландияликлар ҳалол ва кашрутни таъқиқламасликка қарор қилишди

Нидерландия (Голландия) парламентининг биринчи палатаси, яъни сенат “мамлакатда ҳалол ва кашрут меъёрларини таъқиқлаш тўғрисидаги” қонун лойиҳасини инкор қилди.

"Гаарец"нинг маълум қилишича, 21 киши “таъқиқлансин” дея овоз берса, 51 киши бунга қарши муносабат билдирган.
Мазкур қонун лойиҳасига кўра, мол сўйилмасдан олдин у бўғиб (ўлдирилиб) сўнгра, ўлик ҳолатида сўйилади. Ваҳоланки бундай шарт мусулмон ва яҳудий шариатига тўғри келмайди. Исломий меъёрларга кўра, бўғизланаётган пайтда мол тирик бўлиши керак.
Ушбу қонун лойиҳаси деярли бир йил мобайнида қаровсиз ётганди.
Ўзаро бир қарорга келиш мақсадида Нидерландия қишлоқ хўжалиги вазирлиги жорий йилда мусулмон ва яҳудий жамиятлари билан шартнома имзолади.
Ушбу келишим шартномасига кўра, қассоблар томонидан мол сўйилганда вена қон томири кесилгандан кейин тахминан 40 сониялар мобайнида мол ўзидан кетиши (ҳушини йўқотиши) лозим бўлади.
Мабодо ҳушини йўқотмай қолсагина, унда бўғиб (димиқтириб) ўлдиришга рухсат берилади.
Бунинг учун, - деб ёзади “Гаарец”, - молларни сўйиш бўйича энг етук мутахассисларга мурожаат қилинади. Сабаби, сўйилаётган молга иложи борича камроқ азоб беришни уддалаш мақсад тутилади.
Шартнома “Жониворларни ҳимоя қилиш партияси” томонидан қабул қилинди.
Нидерландияда 1 миллиондан зиёд мусулмон ва 50 мингдан зиёд яҳудийлар яшаб келмоқда. Статистик маълумотларга кўра, мамлакат аҳолиси 16,7 миллион кишини ташкил қилади.

Энг ожиз банда тайёрлади

 

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.