Хабарлар
15.03.12 22:44    PDF Печат E-mail
Қозоғистонда илк маротаба ҳалол-шифохона ва никоҳ агентлиги очилди

Шариат қонун-қоидалари бўйича иш олиб борадиган мазкур шифохона Қозоғистоннинг Олмати шаҳрида очилди.

 

Бошқа касалхоналардан фарқланиб турадиган асосий жиҳати – бу ердаги барча дори-дармонлар мусулмон давлатларидан келтирилади.
Бу – Қозоғистондаги дастлабки ҳалол шифохона. Очилганига ҳали кўп вақт бўлмаса ҳам кўпчиликнинг кўнглидан чиққан. Бундан ташқари, эркаклар ва аёлларга алоҳида-алоҳида ҳизмат кўрсатилади. Эмизикли боласи борларга ҳам бўлак-бўлак хоналар мавжуд.
Клиника раҳбариятининг айтишича, бундай шифохонанинг очилишига диний ҳаёт кечирадиган ерли аҳоли вакииларидан келган илтимослар сабаб бўлибди.
Ғалия Ўсмон – даволаш масканининг бош шифокори:
“Ҳозирда биз ҳалол-сертификация компанияси билан ўзаро шартнома имзоладик. Мазкур компанияга ташриф буюрган мусулмонлар жамоаси шариат талабларига жавоб бера оладиган шифохона бўлишини хоҳлашган. Шунинг учун, аёл беморларни аёл шифокорлар, эркак кишиларни эса эркак шифокорлар қабул қилиб, даволайди.”
Шунингдек, касалхонада таркибида спирт ёки чўчқа мойи бор дори-дармонлардан фойдаланимайди. Айниқса, чўчқа мойидан тайёрланадиган панкриатити бор дори маҳсулотлари ишлатиш – умуман таъқиқланган. Бундан ташқари, тиббий дори воситаларининг барчаси мусулмон давлатларидан келтирилади. Бугунги кунда жумладан: Малайзия, Миср каби мамлакатлар билан шартномалар имзоланган.
Шифохонанинг яна бир хусуссияти -  у ерда махсус намоз ўқиш хонаси ҳам мавжуд. 
Шу билан бирга, Отиров шаҳрида ҳалол “никоҳ агентлиги” иш бошлади. Мусулмонларга муносиб умр йўлдош топиб бериш билан шуғулланадиган ушбу агентликнинг фаолиятлари ҳам фақатгина шариат қонунларига асосланган.

 

Энг ожиз банда тайёрлади

Охирги янгиланган ( 15.03.12 22:47 )
 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.