Хабарлар
13.03.12 18:39    PDF Печат E-mail
Олмон банки мижозларга шаръий-инвестиция (маблағ) дастурини таклиф этмоқда

Немис WestLB банки ўзининг янги инвестиция-маҳсулоти бўлмиш “Исломий стратегия индекси”ни тақдим этди. Зарар кўриш эҳтимоли оз бўлган ушбу сертификат-шаҳодатномалар Франкфурт ва Штутгарт биржаларида қайд этилган.


Сертификат қиймати – WestLB Олмон Исломий индекси ҳамда шариат мезонлари бўйича фаолият олиб борадиган ўнлаб олмон фирмалари акциялари  йиғиндисидан келиб чиқиб мўлжалланган.
Янги сертификат Олмония Мусулмонлари Марказий кенгаши томонидан ҳам маъқулланган. Ушбу кенгашнинг таъкидлашича, мазкур маблағ-дастури Исломий шартларга мос келади ва кўрсатилган талабларга жавоб бера олади.
Шариат мезонларига кўра, Исломий индекслар – Исломда таъқиқланган моллар билан савдо-сотиқ қилувчи корхоналарни ўз таркибига киритмайди. Масалан у: спирт савдоси, тамаки, чўчқа гўшти, қурол-аслаҳа, ўйин савдоси, шунингдек, фоиз ундирадиган соҳалар билан иш олиб бормайди.
“Олмон Исломий индекси”га кирган мамлакатнинг асосий фирма номлари орасида – спорт моллари ишлаб чиқарувчи Adidas компанияси, Siemens муҳандислик компанияси, SAP дастурий таъминлаш фирмаси, кимёвий йирик фирма бўлмиш BASF, ҳамда Bayer дори-дармон ишлаб чиқариш компаниялари мавжуд.
Мазкур индекс таркибига (акцияларининг асосий сақловчиси давлат бўлиб ҳисобланадиган) Олмония етакчи почта компанияси – Deutsche Post ҳам киради. Deutsche Post асосида DHL – халқаро етказиш ҳизмати фаолият юритади.
Янги Исломий индекс – WestLB-ни саралаш борасидаги (баъзи кичик истисноларини ҳисобга олмаганда) қатъий мезонлари учун “мустаҳкам, барқарор, чидамли инвестициялар” сирасига киритиш мумкин.

Энг ожиз банда тайёрлади

Охирги янгиланган ( 13.03.12 18:46 )
 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.