Хабарлар
10.03.12 10:38    PDF Печат E-mail
Канадада ҳалол гўшт дўконлари тобора ривожланиб бормоқда

Канаданинг Янги Шотландия вилоятида ҳалол гўшт савдоси билан шуғулланадиган дўконлар сони борган сари кўпайиб боряпти. Улар кўп сонли миллатлар ва айниқса мусулмонлар томонидан бўлаётган талабларга жавоб бериш мақсадида, бозорлардан ўз жойларини эгаллаш учун рақобатлашмоқдалар.

Халийл Ал-Шантий бундан уч йиллар муқаддам “мусулмонлар сони ортиб бормоқда, ва уларга тақдим этилаётган озиқ-овқатлар талабга жавоб бермайди” дея, ўз дўконини очган эди. Эндиликда унинг ҳизматларидан ҳаттоки ғайри-муслимлар ҳам фойдаланиб келмоқда.

Галифаксдаги “Тойба” ҳалол дўкони ҳам – ўзгалари сингари харидорларга Ислом дини мезонларига мос равишда тайёрланган ҳалол мол гўшти, қўй, эчки ва товуқ гўштлари тақдим этиб келмоқда.

Халийл Ал-Шантий сўйиш учун ҳайвонларни Аппер-Роудон ва Бриджуотердаги фермалардан сотиб олади ва ўша ернинг ўзида сўяди.

Янги Шотландия ҳудудида тахминан йигирма мингга яқин мусулмонлар истиқомат қилиб келади. Уларнинг аксариятини сўнгги йилларда Яқин Шарқдан келаётган талабалар ташкил қилади.
Канада мамлакатининг умумий аҳоли сони 32,8 миллион бўлса, шуларнинг 1,9 фоизини
мусулмонлар ташкил қилиб турибди.

“Биз оиламиз билан фақатгина ҳалол гўштлардан истеъмол қиламиз. Кўпгина мусулмонларни биламан-ки, улар ошхона (ресторан)ларда ҳам ҳалол гўштлар бўлишини истайди,” - дейди Кейп-Бретонда ўз оила аъзолари билан Ливан ресторани очган Рай Қосим.
“Бизга бу ишда кўпроқ ерли ғайри-муслимлар ҳам далда бермоқда. Зеъро, улар ҳам бундай озиқ-овқатларни ҳуш кўрадилар”, - дея таъкидлайди у.

Ҳалол озиқ-овқатларга бўлган талабнинг ортиши муносабати билан рақобат – нафақат мусулмон сотувчилар орасида, шу билан бирга ўзга дин вакиллари орасида ҳам кенг намоён бўлмоқда.

Бундан бирмунча йиллар илгари Майк Оултон ўз фермасини очганида ҳатто “ҳалол” деган тушунча ҳақида ҳам ҳеч нима билмас эди. Энди эса “ҳалол гўшт савдоси” – хўжалигининг ажралмас қисмига айланиб улгурган. Ҳатто, яхшигина фойда олиб келаётган шахсий дўконини ҳам очиб олган.
Ҳар сешанба кунлари фермасига Ислом дини вакили келиб, молларини шариат мезонларига мос равишда сўйиб беради.

“Биздан жуда кўп мусулмонлар гўшт сотиб олади. Шунингдек, гўштларни уйларга ҳам элтиб берамиз. Маҳсулотларимизни ошхона ва дўконларга ҳам қўйиб келмоқдамиз”, - дейди у.

islam.com.ua сайти маълумотлари асосида энг ожиз банда тайёрлади

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.