Хабарлар
09.03.12 12:53    PDF Печат E-mail
Украинада ҳалол-сертификатлаш ишлари олиб борилмоқда

“Наша Ряба” Украина савдо маҳсулотлари ишлаб чиқариш фирмаси бугунги кунда “Ҳалол” талабларга жавоб бера оладиган товуқ гўштлари ва шу каби маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда. Ушбу компания раҳбарияти “Ал-Раид” бутун-Украина ижтимоий қўмитаси билан шариатга мос равишда ҳалол-сертификат бериш борасида шартнома имзолади.

“Ал-Раид” ахборот-таҳлилий маркази директори муовини Ваил Аламийнинг сўзларига кўра: “Ўз маҳсулотларини ҳалол сертификатлаш ташаббуси тамомила ишлаб чиқарувчиларга тегишли эди. “Наша Ряба” компанияси раҳбарияти ўз озиқ-овқатларини ҳалол маҳсулотлар бозорига олиб чиқишни, ҳамда мусулмон давлатларига экспорт қилишни режалаштирганди. Степанец қишлоғидаги ишлаб чиқариш ҳам айнан мана шу мақсадда йўлга қўйилган эди. Улар бизнинг ҳалол-сертификат бериш ваколатимиз борлигидан хабар топишгач, бизни ўз қуш-фабрикаларига таклиф этишди.”

“Биз билан ҳам яхши муносабатда бўлиб келаётган “Умма” Украина Мусулмонлари диний бошқармаси қошида махсус фатво бериш қўмитаси фаолият юритади. Унинг таркибида шариат илмларидан бохабар имомлар мавжуд. Мазкур масалани ўрганиш бўйича юборилган қўмитанинг аъзолари айнан ушбу имомлардан ташкил топди.
Улар томонидан аҳвол ўрганиб чиқилгач, шундай хулосага келинди-ки: ушбу қуш-фабрикасидаги шарт-шароит тўлиқ шариат мезонларига мос бўлади”, - дейди Аламий.
Мусулмон жамоатчилик ташкилоти вакилининг таъкидлашича: “Товуқ гўшти ва шу каби маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўл-йўриқлари келишилганда, биз шундай шарт қўйдик-ки, ҳар доим бизнинг холис мусулмонлардан икки нафар мутахассис ўша ерда бўлади. Улардан биринчиси олиб келинган товуқларни текшириб чиқади. Яъни уларнинг барчаси тирик ва соғ-саломат эканлигини ўз кўзи билан кўради. Сўнг, муайян дуоларни ўқийди. Ва қуш-фабрикаси ишчилари унинг раҳбарлиги ҳамда назорати остида қушларни конвейерга киритишади. Шундан сўнг, товуқларнинг боши механик йўл билан бир зумда кесилади. Буни иккинчи мутахассисимиз кузатиб туради. Унинг вазифаларидан бири – товуқ бошининг бир лаҳзада (зудлик билан) кесилишини назорат қилиш. Шунингдек, механик пичоқ тегиб ўтган товуқларни ўз қўллари билан тўлиғича сўйиш ҳам унинг зиммасида бўлади”.
“Ал-Раид” рухсатномаси бир йил муддатга берилади. Муддат ўз якунига етгач, сертификат олиш иши такрорланади. Бундан ташқари, сертификатнинг муддати тугагач, фабрикаларни компания вакиллари бориб текширишлари ҳам мумкин. Бу ҳолатда истаган ишбилармонларнинг ҳалол-сертификат олиш жараёнидан ўтишларига бўлади.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз-ки, бундай вазиятда нафақат “Наша Ряба” фирмаси ҳалол-сертификат олиш жараёнини ўтказади, балки унинг товуқ гўштлари билан шуғулланадиган, уларга қайта ишлов бериб, турли озиқ-овқат қўшимчалари сифатида фойдаланадиган шериклари ҳам ўтишлари мумкин. Натижада, маҳсулот бирнеча босқичдаги текширувлардан ўтиб, охирги харидорга янада кафолатлироқ бўлиб етиб бориши таъминланади”, - деб ёзади “Ал-Раид” сайти.

Энг ожиз банда тайёрлади

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.