Хабарлар
15.02.12 08:44    PDF Печат E-mail
Малайзияда тери, жун ва суяк маҳсулотлари учун ҳалол-стандартлар ишлаб чиқилди

islom.uz

Малайзия Исломий Тараққиёт Қўмитаси (JAKIM) Малайзия ҳалол-стандартлаш департаменти билан ҳамкорликда тери, жун ва суяк маҳсулотлари учун ҳалол-стандартлар ишлаб чиқмоқда.

Марказий департамент раҳбарининг муовини Ҳакима Мохд Юсуфнинг айтишича: стандартлар ушбу маҳсулотларнинг сертификациядан ўтказилишида муҳим аҳамият касб этади.
“Биз ҳалол-сертификация деганимизда кўпчилик фақат озиқ-овқат ва ичимликларни тушунишади. Лекин, биз ҳар куни кийиб юрган кийимларимиз ҳам ҳалол бўлмаслиги мумкин.”
“Айнан шунинг учун бу турдаги маҳсулотларнинг ҳалол-стандартлари бўлиши жуда муҳимдир.”
Бундан ташқари, у таъкидлаб ўтдики, мазкур стандартлаш фаолияти ўтган йили бошланган ва жорий йилда якунига етказилади, келаси йилда эса амалда қўлланилади.
Бугунги кунгача тери, жун ва суяк маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг махсус қонун-қоидалари бўлмаганлиги боис уларнинг ҳалол ёки ҳалол эмаслигини назорат қилиш имкони ҳам бўлмаган.
Аммо, шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, бу соҳада баъзи ишлаб чиқарувчи корхоналар аллақачон ташаббусни ўз қўлларига олган. Мисол учун, 366 меҳмонхона JAKIM-да ҳалол-сертификациядан ўтган.
Меҳмонхоналар ва озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳалол сертификат, JAKIM ҳамда Ислом диний иттифоқи логотиплари (рамзий белгилари)га эга бўлишга ҳаракат қилишмоқда. Чунки, уларнинг маҳсулотларини сотиб олувчилар ва ҳизматларидан фойдаланувчилар сони кун сайин ортиб бормоқда.

Энг ожиз банда тайёрлади

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.