Хабарлар
21.01.12 22:49    PDF Печат E-mail
Кениядаги ҳалоллаштириш фаолиятлари

Кениянинг ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида ҳақиқий шов-шув рўй бермоқда. Ҳалол шаҳодатномаси олиш учун Ислом қоидаларига мос равишда ҳужжатлаштиришдан ўтаётган саноат корхоналари сони кундан-кунга ортиб бормоқда.


“Кениядаги тадбиркорлар англаб етишябдики: мусулмонлар ҳамжамияти – Кения аҳолисининг муҳим таркибий қисмини ташкил этади, шу боис уларнинг ҳам истеъмолчилик талабларини қондириш лозим”, - дейди иқтисодчи Хусайн Жибрийл Xinhua матбаасига берган суҳбати чоғида.
“Аксар мусулмонлар ўз ақидаларига мос равишда ҳаёт кечирадилар. Илм даргоҳларида бўлсин, истеъмол қилаётган таомларида бўлсин, кияётган кийимларида бўлсин – ушбу Исломий ақидаларига асосан йўл тутадилар. Кениялик тадбиркорлар мазкур жиҳатларни узоқ йиллар мобайнида ёддан чиқарган эдилар”.
Сўнгги пайтларда ҳалоллаштиришга бўлган мойиллик янада кучайиб бормоқда. Кўплаб корхоналар ўз фирмаларининг рамзий белгиларига “Ҳалол” сўзини ҳам илова қилишмоқда.
Кения пойтахти – Найробидаги машҳур ошхоналардан ҳисобланган Kenchic (“Кения жўжа маҳсулотлари”) Ҳалол шаҳодатномасига эга бўлди. Ўзга оммабоп ресторан-тармоқлари ҳам Ҳалол сўзи орқали ўзларига зеб бериб келишмоқда. Мазкур ошхоналарда мусулмонлар ҳалол товуқ гўшти, ҳалол пицца, самос ва ҳоказолар буюртма беришлари мумкин.
Сўнгги йилларда Кениядаги ҳалол маҳсулотлар сафига қуйидагилар ҳам кириб келмоқда: ўсимлик ёғи, сут, нон, зираворлар, совун, қандолат маҳсулотлари, қадоқланган сув, дори-дармон ва ҳоказо маҳсулотлар.
Бундан ташқари, Кенияда шаҳодатномага эга бўлган ҳалол-шифохоналар, меҳмонхоналар, молия фирмалари ва дорихона ҳизматларидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Кенияда Ҳалол-шаҳодатномалари махсус қўмита орқали берилади. Ушбу қўмита озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи соҳа билан астойдил танишиб, иш фаолиятларини яқиндан ўрганиб чиққандан сўнггина Ҳалол-шаҳодатнома рухсати беради.

 

Энг ожиз банда тайёрлади

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.