Хабарлар
26.11.11 18:35    PDF Печат E-mail
Оврўпа ва АҚШ бозорларига алкоголсиз виски чиқади

Алкоголсиз, ҳалол қилиб ишлаб чиқарилган пиво ортидан ишбилармонлар ҳалол виски ишлаб чиқаришни ҳам ўйлаб топишмоқда.

Американинг Arkay Beverages (Аркай Ичимликлари) компанияси 2011 йилнинг 1 декабридан бошлаб АҚШ ва Оврўпа ҳудудида “дунё бўйича энг дастлабки виски”ларни савдога чиқармоқда.  Мазкур ичимликни ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, бу вискининг ташқи кўриниши ҳам, таъми ва хиди ҳам илгариги билан бир хил, ўткир бўлади.
Arkay Beverages компаниясининг хабарларига кўра, ушбу ичимликнинг тайёрланишига қарийб 5 йил вақт сарфланди; сўровномалар ўтказилди, дегустациялар (таъм кўришга боғлиқ турли фаолиятлар) олиб борилди.
Бу ичимликнинг яна бир номи – «Halal whisky» бўлиши кутилмоқда. Зеро, у – ҳалоллик шартларининг барчасига жавоб бера олади.
ArKay “виски”сининг таркибида – сув, глицерин, 1-бутанол, табиий ва сунъий ароматизаторлар (ҳуштаъм берувчи моддалар), сут кислотаси, пиширилган қанд, калий сорбати, аспартам, К ацесульфами ҳамда фенилаланин мавжуд.
Тайёрловчиларнинг маълум қилишича, “истаган киши ичиши мумкин бўлган ушбу ажойиб ичимлик” чинни ва альюмин идишларда сотилади. 1 литрли чинни идишдагиси – 10 доллар, 335 миллилитрли альюмин идишдагиси эса – 4 доллардан сотилади.
Ишлаб чиқарувчи компаниянинг айтишича, мазкур ичимлик ОИЖ (Оврўпа Иқтисодиёт Жамияти) ҳамда Америка тартибот вакиллари (FDA)нинг барча талабларига тўлиқ мос келади.

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.