Хабарлар
17.11.11 10:24    PDF Печат E-mail
Жанубий африкалик мусулмонлар "ҳалол чўчқа" можаросидан ғазабда

Жанубий африкалик мусулмонлар мамлакатнинг йирик гўшт импорт қилувчи ширкатининг чўчқа гўштига "ҳалол" ёрлиғи ёпиштиргани ҳақидаги даъволардан ғазабга келишган.

Кейптаундаги Orion Cold Storage ширкати бошлиғи иддаолар ўртага чиққанидан буён ўлим ҳақида таҳдидлар олганини айтган. У рақобатчи ширкатларнинг ўзини ёмонотлиқ қилиш кампанияси қурбони бўлганини айтмоқда.
Мусулмон ширкатлар Orion ширкатини озиқ-овқат исломий қонунларга мувофиқ ҳозирланганини англатувчи "ҳалол" ёрлиғини ишлатишдан маҳрум этувчи маҳкама қарорини олишган.
Ширкат, шунингдек, Австралиядан келтирилган кенгуру ва Ҳиндистон буйволига "ҳалол" ёрлиқлари ёпиштирганликда айбланмоқда.
Бу ёрлиқлар мамлакатда "ҳалол" сертификатларини берувчи Жанубий Африка Мусулмонлар кенгаши томонидан маъқулланмаган бўлган. Кенгаш Оrion ширкати билан алоқаларни узганини айтган.
Ўз навбатида Orion икки рақиб бизнесменга қарши саботаж, шантаж ва таъмагирлик айбларини илгари сурган.
Ширкат айрим чўчқа гўштларига ҳақиқатан ҳам "ҳалол" ёрлиғи ёпиштирилганини эътироф этган, аммо рақиб ширкатлар ўзининг айрим ходимларига маҳсулотлар ва ёрлиқларни алмаштириб қўйиш учун пул тўлаганини иддао қилган.
Orion раҳбари маҳкама даъвоси нима билан тугашидан қатъий назар, ширкат ўз обрўсини қайта тиклаши учун йиллар кетишини айтган. У ўлим билан таҳдид этилганини айтмоқда.
Ширкатнинг бир неча автоуловларига шикаст етказилган.

Манба: bbc.com

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.