Хабарлар
05.08.11 15:28    PDF Печат E-mail
Янги ҳалол маҳсулот – моцарелла!

Бутун дунё мусулмонларининг тановвули учун яна бир янги туҳфа тақдим этилди. Италия технологияси асосида, “Моцарелла” номи билан машҳур пишлоқ ишлаб чиқарувчи фабрика маҳсулотлари Италия Ислом марказида ҳалол маҳсулотлар рўйхатидан жой олди. Пишлоқ ишлаб чиқариш жараёнида исломнинг барча қоидаларига мутаносиб равишда бажарилаётганини ҳисобга олиб, ушбу сертификатни Италия Ислом савдо-сотиқ Ассоциацияси томонидан тасдиқланди ва истеъмолчи харидорлар учун ҳавола этилди.

“Бу ташаббусни кўрсатишдан мақсад эса, баъзи давлатларда озиқ-овқат маҳсулотини истеъмол қилишда дастлабки эътибор диний қарашлардан асосий ўриндалигида” – дея таъкидлади Неаполь масжиди имоми ва Ислом маданияти Ассоциацияси Президенти Абдуллоҳ Массимо. 
“Ниҳоят, мусулмон кишилар ҳалол маҳсулотларни супермаркет расталаридан ҳеч қандай муаммосиз топишлари ва харид қилиш имкониятига эга бўлдилар. Бу ташаббус эса катта қадамлар билан одимлаб бормоқда” – дея қўшимча қилди.
“Моцарелла” пишлоғи ҳалол компонентлар асосида тайёрланган. Асосий қисми кимёвий алкогол бўлган маҳсулотдан фойдаланиш шарт эмас. Мисол учун ҳар бир ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг таркибига қўшилган  компонент унинг узоқ муддат сақланишига ёрдам беради, харид қилаётганда эса ишлаб чиқарилган жой номи ва узоқ муддат сақланишига аҳамият бериш лозим. Сақлаш муддати узоқ вақтга узайтирилган маҳсулотларнинг компоненти ҳам мураккаблашганидан далолат беради.
“Эндиликда, Италия ислом маркази озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги шубҳали компонентларни аниқлашни йўлга қўйди” – дейди  Абдуллоҳ Массимо.
Ҳалол сертификатни қўлга киритган “La Baronia” ўз маҳсулотларини дунё бозорига олиб чиқди. Бир қанча давлатлар ҳам ушбу импорт маҳсулотларни қабул қилиш имкониятига эга бўлдилар. “Бу харидорлар учун яхши таклиф бўлди, озиқ-овқат саноатида ўзига янги бозорни кашф этиб, сифатли маҳсулотлари билан кўпчиликка манзур бўлмоқда” дейди пишлоқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича бош раис Антонио Лусиано.
Ислом шариати асосида тайёрланаётган ушбу пишлоқ маҳсулотлари истеъмолчиларнинг қизиқиши ва мақтовига сазовор бўлди.
Ҳалол маҳсулотлар бозори тобора кенгайиб, аҳоли томонидан юқори баҳоланмоқда. Шу билан бирга, бир қанча давлатларда сифатли пишлоқ маҳсулотларига қизиқиш билан қарашмоқда. Ўзининг табиий ва сифатини йўқотмаслик ва шу билан бирга қалбаки маҳсулотлардан ажралиб туриши учун  “Моцарелла” янги йўлини ўйлаб топди.

Рус тилидан
Наргиза Фазлиддин қизи таржимаси

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.