26.01.22 22:33    Печат
Сбербанк ҳалол инвестицияларни реклама қилиш учун чўчқадан фойдаланган

Сбербанк мусулмонлар учун ҳалол инвестиция фонди рекламасида чўчқа шаклидаги ақчадон тасвиридан фойдаланган.

“Ижтимоий тармоқларда мусулмонлар бундай рекламадан хафа бўлиб, чўчқа исломда “нопок ҳайвон” ҳисобланишини эслатиб ўтишди”, — деб ёзади “Ura.ru”.
Қайд этилишича, Ҳалол инвестиция жамғармаси биржа фонди бўлиб, шариат қонунларига мувофиқ компаниялар акцияларига инвестиция киритади.