Печат
Россияда ҳалол туризм ва унинг ривожланиши

Ислом динига эътиқод қиладиган сайёҳларни жалб қилиш учун рус меҳмонхоналари ҳалол меҳмонхоналар мақомига мос келиши керак. Бу мусулмонларнинг диний эҳтиёжларини қондирадиган сервис ва хизматлар мавжудлигини англатади. Улар қаторига спиртли ичимликларни тақиқлаш ҳалол озиқ-овқат, алоҳида намозхоналар, эркаклар ва аёллар учун алоҳида дам олиш жойлари ва бошқалар киради. XX-апрел конференцияси доирасида мусулмон сайёҳларнинг меҳмонхоналарга бўлган асосий истакларини ўрганган НИУ ВШЭ бизнес ва бизнес бошқаруви Мактабидан Анна Шниркованинг маърузаси тақдим этилди.

Ҳалол меҳмонхоналар – Россия меҳмондўстлик саноатида нисбатан янги йўналишдир. Ушбу сегментга қизиқиш энди ривожланмоқда. Ҳозирги кунда мусулмонлар диний талабларига жавоб берадиган 15 та меҳмонхона мавжуд. «Ҳалол» тушунчасининг ўзи араб тилидан таржима қилганда «исломда рухсат этилган ва мумкин бўлган ҳамма нарса» маъносини англатади. У деярли ҳамма нарсага: овқатланиш ва тиббиётдан тортиб молия ва кўнгилочарликларга нисбатан амал қилади.
Туризм соҳасида алоҳида йўналиш - ҳалол турлар мавжуд. Улар асосан мусулмон аҳолиси устунлик қиладиган мамлакатлар - Саудия Арабистони, БАА, Туркия, Малайзия, Индонезия каби мамлакатларда сотилади. Бундай турларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, мусулмон сайёҳлар диний эҳтиёжларига жавоб берадиган қулай инфратузилма билан таъминланган. Бу масжидлар, ҳалол озиқ-овқат тортиладиган ресторанлар ва кафелар, шунингдек ҳалол меҳмонхоналар мавжудлигини англатади.
Меҳмонхона қуйидаги талабларга жавоб берадиган бўлса, мусулмон меҳмонларни қабул қилиш учун мослаштирилган ҳисобланади:

Озиқ-овқат

Хонада ва меҳмонхонада спиртли ичимликлар йўқ
Ҳалол овқатлар билан алоҳида ошхона ёки меню

Хона

Қибла (Макка йўналиши бўйича кўрсатгич)
Жойнамоз
Қуръон
Намоз вақти жадвали
Ибодат қилиш учун хонада бўш жой мавжудлиги
Махсус ювиниш воситалари: биде, гигиеник душ ёки қумғон

Қўшимча хизматлар

Алоҳида намоз учун хоналар
Яқин атрофдаги масжидлар ва ҳалол маҳсулотлар дўконлари ҳақида маълумот
Меҳмонхона ходимларининг кийимларининг консерватив шакли
Мусулмонларнинг каноник талабларини биладиган ходимлар

Тадқиқот доирасида Москва, Санкт-Петербург ва Қозон шаҳарларидан камида бир марта саёҳат пайтида ҳалол хизматлардан фойдаланган 182 киши билан савол-жавоб қилинди. Респондентлар орасида тахминан 60 фоизини аёллар ва 40 фоизини эркаклар ташкил қилди. Сўровда иштирок этганларнинг аксарияти 35 дан 44 ёшгача бўлганлар эди.
Бошқа нарсалар билан бир қаторда, респондентлардан меҳмонхонада қайси ҳалол хизматларни энг муҳим деб билишларини сўрашди. Натижалар шуни кўрсатдики, махсус атрибутларнинг аҳамияти бўйича меҳмонхонада ҳалол озиқ-овқат мавжудлиги устунлик қилади. Иккинчи ўринда ваннахонада гигиеник душ ёки биде мавжудлиги туради. Учинчи ўринда - меҳмонхона хонасида қибла кўрчатгичи борлиги.
Агар эркаклар ва аёлларнинг жавобларини таққослайдиган бўлсак, эркаклар учун меҳмонхонада алоҳида ибодат хонасининг мавжудлиги муҳимроқдир. Аёллар меҳмонхонада эркаклар ва аёллар учун алоҳида дам олиш жойлари мавжудлигига ва яқин атрофдаги масжидлар, ҳалол озиқ-овқат дўконлари ва ресторанлар ҳақида маълумотга эга бўлишга кўпроқ эътибор беришади. Улар учун эркакларга қараганда, меҳмонхона ходимларининг хулқ-атвори ва кўриниши ҳам муҳимдир.

Абу Муслим таржимаси