Печат
Дори воситалари

Ҳозирги кунда ўсимлик, ҳайвон, минераллардан, кимёвий синтез усуллари, иммунологик, биотехнологик усуллар ёрдамида иммунопреапратлар, вакциналар, зардоблар комплекс ва индивидуал препаратлар ишлаб чиқарилмоқда.


Шунинг учун дори воситаларини истеъмол қилганда ёки тиббиётда қўллашда нималардан олинган эканлигини аниқлаб, сўнгра истеъмол қилишни тақво истаган юртдошлар учун мақсадга мувофиқ деб топдик.

Инсулин “қанд касаллиги” да ўрин босувчи препарат сифатида жуда кенг қўлланиб келинмоқда. Бу препаратлар одам, қорамол ва тўнғиз ошқозон ости безининг ҳужайрасидан олинади.
Мисол учун қуйидагиларни келтириш мумкин. Инсулинни олиниш манбалари:

* Актрапид – тўнғиз
* Актрапид МК – тўнғиз
* Илетин I лента – тўнғиз
* Актрапид МК – тўнғиз
* Моно инсулин Актрапид МК – тўнғиз
* Хумолог – одам
* Инсулин хумулин  – одам
* Инсулин ультралента – мол
* Инсулин лента GPP – мол
* Изофан инсулин HM – ген муҳандислиги ёрдамида
* Хумулин лента – ген муҳандислиги ёрдамида

Юқоридаги инсулин препаратларининг олиниш манбаларига қараб, тўнғизнинг ошқозон ости безидан олинган инсулиннинг ўрнига қорамол ёхуд одам ошқозон ости безларидан олинган препаратларни ишлатиш маъқул ҳисобланади.

Ҳозирги кунда овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари, жумладан гипоацид гастрит касалликларига ойнаижаҳонда “Мезим форте” препарати кенг миқёсда реклама қилиб келинмоқда. Германияда ишлаб чиқилган бу препарат тўнғиз ошқозон ости бези панкреатинидир. Бу препарат, яъни панкеатинни қорамолнинг ошқозон ости безидан ҳам ишлаб чиқарилади. Булар қуйидагилардир: “Панкреатин” (Россия), “Фестал” (Туркия), шулар қаторида “Денистал”, “Пстал”.

Шуларни ҳисобга олган ҳолда мусулмонлар учун “Мезим форте” ўрнига юқорида номлари тилга олинган, қорамол ошқозон ости безидан олинадиган “Фестал”, “Пстал”, “Панкреатин” ва бошқаларни дори воситалари сифатида қўллаш мақсадга мувофиқдир.