|
Газга насос қўйиб ишлатиш |

Савол: Газга насос қўйиб ишлатса бировни ҳаққи бўлмайдими? Гуноҳ бўлмайдими? Жавоб: Бундай қилиш мумкин эмас, бу бошқаларга зулм қилиш ҳисобланади. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қуйидаги сўзлари Исломнинг асос қоидаларидан биридир: яъни: "Зарар кўриш ҳам зарар бериш ҳам йўқ" (Имом Ибн Можа ривояти). Валлоҳу аълам.
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Фатво маркази директорининг "Фатволар Тўплами" китобидан
|