Хабарлар
14.09.14 09:34    PDF Печат E-mail
“Ҳалол вино” ҳодисаси “мусулмон дунёсининг муаммоси”ни очиб қўйди

“Ҳалол вино” ишлаб чиқарилиши ҳақидаги хабарларни мусулмонлар турлича кутиб олдилар. Маҳсулотни сотиш мўлжалланган араб давлатлари ҳам бу хабарни катта қизиқиш билан кутиб олишди. Бироқ баъзи мусулмон фаолларнинг таъкидлашича, “исломий ахлоқ юзасидан бу масалада бир нечта мулоҳазалар бор”.

Бирлашган Араб Амирликлари аҳолисининг озиқ-овқат соҳасидаги талабларига жавоб беришга ҳаракат қилган «Lootah Premium Foods» компанияси дунёда биринчи бўлиб, таркибида ҳеч қандай алкогол бўлмаган «Lussory Gold»деб ном олган  “ҳалол” вино ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
Бу мусулмонлар учун вижиллаб турадиган винодир. Вино шишасининг ичида еса бўладиган 24 карат олтин варағи ҳам бор. У шиша ичига тилла ранг бериб, жозибали қилиб туради.
Бу Испаниядаги Ла-Манч узумзорларидан чиққан маҳсулотдан тайёрланади. Вино бошқа оддий виноларни тайёрлаш услуби (технологияси) асосида ишлаб чиқарилади. Фарқи эса, маҳсулот тайёр бўлгач, унинг ичидан спирт бутунлай чиқариб ташланади.
“Мазкур маҳсулот таркибида алкогол бўлмаслигига қарамай, исломий ахлоқ юзасидан унга бир нечта мулоҳаза бор”, дейди Украина мусулмонлари диний идорасининг муфтийси Саид Исмоилов.
Энг биринчи диққатни ўзига тортадиган нарса , бу ғайридинларга тақлид қилишдир:
“Ҳалол бўлган ичимликлар жуда кўп бўлишига қарамай, нега ғайридинларга тақлид қилиш керак – винони тайёрллаш ва истеъмол қилиш?! Гарчи алкоголсиз бўлса ҳам”.
“Иккинчи (масала) – бу исрофдир. Катта эҳтимолга кўра, маҳсулот жуда қиммат бўлади. Миллионлаб  мусулмонлар таом, сув, дори-дармонларга муҳтож бўлиб турган бир вақтда исрофга берилиш  мутлақо мумкин эмас”, дейди муфтий.
Саид Исмоиловнинг таъкидлашича, “ҳалол” вино ҳодисаси “мусулмон дунёсининг муаммосини” очиб қўйди – исроф ва барча нарсаларда секуляр (дунёвийпараст) кишиларнинг дунёда мода бўлган мойилликларига эргашиш”.
Реклама ва роликларда вино шишаси билан бирга унинг ичидаги ейиш мумкин бўлган тилла бўлаги ҳам намойиш қилинмоқда. Вино нархи ҳали аниқ эмас. Дубайнинг баъзи савдо расталаридан уни сотиб олса бўлади. “Ҳалол вино”ни  туғилган кунлар ва ҳашаматли тўйлар учун ҳарид қилиб олиш бошланди.

 

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади


Охирги янгиланган ( 14.09.14 09:44 )
 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.