Хабарлар
(а)ни қўшди Abu Muslim    14.07.11 16:01    PDF Печат E-mail
Чўчқа гўшти ва саломатлик

Бир неча йиллардан буён мендан чўчқа гўштининг зарари, аниқроғи, чўчқа нуҳсини деб номланган заҳарли моддалар ҳақида илмий оммабоп мақола ёзишимни сўраб келардилар. Бу ишга кўп марта қўл урдим-у, лекин баҳснинг кенглиги ва камлигини ҳисобга олиб, аҳдимдан қайтдим. Аниқроғи, журъатим етмади. Шунинг учун бу баҳсимда кўплаб мисоллар келтирмадим. Ва хулосаларимни жуда қисқа тарзда баён қилдим. Шундай бўлсада, бу мўъжаз мақола кишиларга таомларидаги заҳарли нарсаларни йўқотиш орқали соғлиқни қандай муҳофаза этиш йўлларини кўрсатиб беради.

 

Менимча, чўчқа гўштидан сақланмай туриб, соғлиқни ҳеч қачон тиклаб бўлмайди.
Шу ўринда Оврупа маданиятига (ъивилизаъиясига) асосий таъсир кўрсатган маданиятлар (ъивилизаъиялар) соҳибларига Мусо (а.с.) пайғамбар ва бошқа пайғамбар (а.с) ларни ва хоссатан пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) эслаб ўтмоқ лозим. Уларнинг рисолатлари (пайғамбарликлари) табиат қонунларига мувофиқ бўлган.
Яҳудий миллатига мансуб Яҳё (а.с) таълимоти табиат қонунларига тўғри келади. Инсонга бу қонунлардан четга чиқиш жоиз эмас, акс ҳолда, шубҳасиз азобга учрайди.
Чўчқа гўштини ейишнинг хатарли эканлигини иссиқ минтақаларда ўтказилган тажрибаларда очиқ-ойдин кўринади. Бу Африкадаги мусулмон ўлкаларни ғарбий маданиятига эргашган ўлкалар билан солиштириб кўрилганда, очиқ равшан бўлади. Бир хил иқлимда яшасаларда, бу ҳолни Ҳимолай тоғларида истиқомат қилувчи қабилаларда ҳам кузатиш мумкин. Мусулмон қабилалар чўчқа гўштини истеъмол қилмайдилар ва саломатликлари ҳам яхши. Улар кексайиб қолган пайтларида кўплаб экспидиъияларда ишчи бўлиб ишлайдилар. Лекин водийнинг бошқа тарафида яшовчи, овқатланишда Ислом таълимотларига амал қилмайдиган Ҳазна қабилалари аъзолари маълум касалликлардан азоб чекадилар.
Ислом таълимоти асосида яшаётган кишиларнинг саломатликлари жуда яхши, Ғарбий маданият асослари бўйича яшаётганлар эса, аксинча чўчқа гўшти истеъмол қилиш натижасида келиб чиқадиган барча касалликлар билан оғрийдилар. Маълумки, чўчқа гўшти фақатгина яҳудий динида эмас, балки мусулмонларда ҳам батамом ҳаром қилинган. Баъзилар бу таъқиқлашдин уламолари тарафидан чўчқа гўштида бўладиган микроб “Тарихинадан”дан сақланиш учун киритилган сиҳҳий бир васила деб даъво қиладилар. Асл ҳақиқат ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган улкан бир таржимада аён бўлади. Унда кўпгина табиб биродарлар иштирок этишган.
Иккинчи жаҳон уруши пайтида генерал Румел бошчилигида Шимолий Африкага қилинган ҳарбий юриш даврида, немис аскарлари ичида “иссиқ минтақалар яллиғланиши” деб номланган касаллик кўпайиб кетди. Бу касалга дучор бўлган аскарларнинг болдирларига яра чиқиб, юролмай қолардилар. Уларни аскарий касалхоналарда узоқ вақт даволашга ва ҳатто мўътадил минтақаларга юборишга мажбур бўлишарди. Кўрилган чоралар натижа бермаганидан сўнг, баъзилар яра чиқишининг сабаби аскарларнинг овқатида бўлса керак, деган фикрга келишди. Чунки, махаллий араблар бу касалга чалинмас эдилар. Шундай қилиб, аскарларнинг овқати чўчқа гўштидан ҳоли, ерли мусулмон аҳолининг овқатига ўхшаш қилинди. Натижада яра чиқиши батамом йўқолди.
Урушдан аввал ҳам чўчқа гўштининг нақадар заҳарли эканини билар эдим. Лекин бу нарса янги чўчқа гўштидан тайёрланган турли овқатларгагина тааллуқли; тузланган дудланган ва колбаса қилинганларининг зарари йўқ, деб ўйлардим. Янги чўчқа гўштидан таёрланган овқатлар, одатда ошқозқон-ичак йўлларининг яллиғланиши, тиф, ўткир экзема, яра чиқиши ва бошқа кўплаб оғир касалликларни келтириб чиқарар эди. Ўша пайтда қуритилган чўчқа гўшти ёки ёғидан таёрланган таомлар ҳам касалликларга сабаб бўлишини англай олмаган эканман.
Лекин кутилмаган тажриба фикримни батамом ўзгартириб юборди. Уруш давомида ва ундан кейинги йилларда ҳам немис халқининг соғлиги яхши эди. Ўша пайтларда немислар ичида тўйиб овқат ейдигани кам эди, чўчқа гўшти йўқ эди. Ёғ жуда оз тарқатилар эди, қанд эса аҳён-аҳёндагина учрарди. Донлардан тайёрланадиган овқатлар нон, хамирли нарсалар, шунингдек, сабзи ва кўкатларни эса, хар ҳолда топиш мумкин эди. Ўша пайтларда кўричакнинг яллиғланиши, ўт пуфагининг касалликлари ҳали илмга маълум эмас эди. Шунингдек, ревматизм (бод), умуртқа суякларидаги касалликлар деярли батамом йўқолиб кетган эди. Юрак клапан (найча) чаларининг тўсилиб қолиши, атеросклероз, қон босимининг ортиши каби хасталиклар ҳам камайганди.
1948 йилдан сўнг бу ҳолат бошдан-оёқ, батамом ўзгариб кетди. Иқтисодий ислоҳот ўтказилиб, чўчқа гўшти, хусусан, ёғи кўпайди ва янгидан кўричак, ўт пуфагининг яллиғланиши, ўт-пуфак касалликлари, турли касалликларни пайдо бўлиши каби оғир касалликлар юзага келди. Даволаш учун ишлатилган кимёвий дорилар натижасида кўплаб бошқа хасталиклар ҳам келиб чиқди. Энг даҳшатлиси, саратон (рак) касаллиги кўпайиб кетди, авваллари соғ-саломат юрган кишилар 60-70 ёшларида ошқозон касалликларига чалиндилар. Аён бўлишича, бу ҳолнинг сабаби қизилўнгач, ошқозон ва ичак йўлларининг саратонга йўлиққанида экан. Тадқиқотлар давомида тинимсиз урчиётган хасталанишнинг бош айбдори заҳарланиш эканлигини аниқладим.
Бу ҳақда инсон инсон учун зрарли моддалар ҳақидаги биринчи мақоламда ёзган эдим. Йиллар ўтгач, тажрибалар давомида бўғинларнинг яллиғланиши унга тааллуқли касалликлар ва бошқа кўпгина шунга ўхшаш беморликларнинг асосий сабаби чўчқа гўшти тановул қилиш эканлиги маълум бўлди.
Шунингдек, бу гўштни ейиш бошқа кўпгина дардларни ҳам келтириб чиқариши ойдинлашди. Аёлларнинг таносил аъзоларидан келадиган чиқиндиларнинг кўпайиши, қулоқнинг, эски жароҳатлар, шунингдек синган жойларнинг йиринглаши ва бошқалар шулар жумласидандир. Бундай касалликка чалинган кишилар чўчқа гўштини истеъмол этишдан батамом ўзларини тиймагунларига қадар, дори-дармон таъсир қилмайди.
Аввал бошда бу мулоҳазаларимнинг тўғрилигига шубҳа билан қарардим. Бир ёқлама қараш ёки бошқа хатолар туфайли келиб чиққан бўлса керак деб ўйлардим.
Шунинг учун ҳам ҳайвонларда ўтказиладигиан тажриба пайтида одатдагидан кўра қаттиқроқ шартлар қўяр эдим. Мулоҳазаларимнинг тўғрилигини текшириб кўриш учун 30 та катташишиа идишга оқ сичқонларни жойлаштириб уларга турли овқатлар бериб тажриба ўтказдим. Натижаларни 1955 йилда чоп қилинган китобимда ёзганман. Чўчқа гўшти бериб боқилган сичқонлар бир-бирларини ейишга мойил бўлиб ўсдилар. Маълум вақт ўтгач, сичқонларнинг кўпчилиги саратон касаллигига йўлиқди. Шунингдек бошқа тери касалликларига ҳам дучор бўлишди.
Оддий овқат еган сичқонларнинг саратонга ҳам бошқа хатарли касалликларга ҳам дучор бўлмадилар. Шунингдек уларда бир-бирини ейишга мойиллик ҳам кузатилмади.
Айтиб ўтмоқчиманки, бу ҳақда бошқа бир қанча олимлар ҳам ёзган эдилар. Шунингдек чўчқа гўштини боксёр турига мансуб итларга ҳеч бериб бўлмаслигини билдим. Акс ҳолда, албатта қўтир ва бошқа тери касалликларига йўлиқади. Худди шу нарса ъирк ҳайвонларига, хусусан арслон ва қоплонларга ҳам тегишли бўлиб, уларга чўчқа гўшти бериш мумкин эмас, йўқса семириб тез харакатлана олмай қоладилар,қон босимлари ошиб бурунлари қонайди ва ниҳоят ҳалок бўладилар.
Дарё балиқларини боқувчи бир танишим агар балиқларга майдаланган чўчқа гўшти берилса, бир неча кунда барчаси қирилиб битишини айтган эди.
1948 йили, шифохонамдаги беморларни даволаш жараёнида кишини даҳшатга соладиган маълумотлар тўплашга эришдим. Улар ўткир ва сурункали ва дардларга чалинган кишилар эдилар. Инсоннинг заҳарланиши ҳақидаги илмга суяниб, мазкур маълумотларини тартибга солишга муяссар бўлдим.
Чўчқа гўшти инсон учун заҳарлидир ва шу заҳар сабабидан жисмда ўзгаришлар бўлиб, киши турли касалликларга чалинади. Агар тиббий адабиётларда келтирилган натижаларга қарасак, чўчқа гўштидаги кўпгина моддалар инсонни заҳарловчи ва соғлигига путур етказувчи тоифага мансуб бўлиб чиқади. Бу моддаларни чўчқа гўштидаги заҳарлар деб номлашимиз ҳам мумкин.
Маълумки, инсон ёки ҳайвон истеъмол қилган ёғ жисмда асл ҳолида йиғилади. Мисол учун итга қўчқор ёғи берилса, шу ёғ унинг жисмида тўпланади устига устак қонда ҳам ёғ нисбати кўпаяди. Бу эса қон босимининг ортишига, юрак томирларининг сиқилишига олиб келади.
Кейинчалик, ёғли овқатнинг бу борадаги катта зарарини кашф қилдим. Профессор Хавс ўз китобида ёғни жисмга зарари ҳақида батафсил сўзлаб, айниқса чарчаш, ҳориш каби бошқа омиллар қўшилса, ўлимга олиб келувчи хатарли касалликлар келиб чиқишини айтган эди.
Бу борада чўчқа ёғи энг хатарли эканини таъкидлаб ўтмоқ лозим. Франкфуртлик профессор Фанд қон томирларининг қотиши, қанд касаллиги қон айланиши бузилиши каби асосий сабабининг балғам моддаси ҳосил қилувчи ёғлардан деб билади. Балғам ҳосил қилувчи модда эса чўчқада бўлади.

 

Чўчқа гўштидаги зарарли моддалар

Чўчқа гўшти ва бошқа гўштлар орасидаги фарқ ҳақида ўзимга ўзим кўп савол берар эдим. Бу ҳақдаги илмий ишларни топиш қийин, борлари эса талабга жавоб бермас эди. Шунга қарамасдан қуйидаги натижаларга эришдим.
1. Чўчқа гўшти жуда ёғли. Хатто ёғсиз кўрилган бўлаклари ҳам анчагина ёғни ўз ичига олади. Чунки, чўчқа гўштида бошқа гўштлардан, жумладан қўй ва мол гўштидан фарқли ўлароқ, тўқималарида жуда кўп ёғ бор. Бошқа ҳайвонларнинг чарвиси эса алоҳида ажраган ҳолда бўлади. Фақат баъзи қари молларнинг гўштида озгина ёғ бўлиши мумкин. Чўчқа гўштида ёғ нисбати аввал айтганимиздек ниҳоятда юқори. Буни бир парча чўчқа гўштини қизиб турган товага ташлаш билан мулоҳаза қилиш мумкин, шунда гўштдан дарҳол ёғ ажраб чиқади ва уни қовуради. Ёғнинг калорияси бошқа моддаларнинг калориясидан бир неча марта ортиқ бўлгани учун жисмда ёғ кўп тўпланади. Бу эса ўз навбатида чўчқа гўшти ейдиган кишиларда ўта семизликни келтириб чиқаради.
2. Ёғда доим холестирин бўлади. Бу модда қонда кўпайса, уни бузади. Бу ўз навбатида қон босимининг ошишига ва қон томирларининг торайишига олиб келади. Бунга бошқа омиллар қўшилса, юрак клапанларининг тўсилиши ва юрак қон томирларининг торайишига сабаб бўлади. Мазкур омиллардан бири никотин моддасидир. Профессор Руфиннинг таъкидлашича, холестирин моддаси саратонга чалинган тўқималарда кўп учрайди.
3. Бирлаштирувчи тўқималардаги фосфорли моддалар кўпгина дардларга сабаб бўлади ва хар хил касалликларни келтириб чиқаради. Чўчқа гўштидаги мазкур моддалар тўқималарда ёпишқоқликни кучайтиради ва уларда ёғ билан бирлашиб хатарга айланади.
Шунинг учун ҳам чўчқа гўштини мунтазам истеъмол қилувчиларда бирлаштирувчи тўқималар шишиб кетади, натижада улар, худди ўпкадек сувни симира бошлайди. Ёпишқоқ моддалар пайларда, бўғинларда, кемирчак ва бошқа жойларда йиғилиб қолади, ҳамда ревматизм (бод), бўғин касалликлари, яллиғланиш, умуртқа поғанаси хасталиклари ва бошқа дардларга сабаб бўлади. Чунки инсоннинг бирлаштиручи тўқималари қаттиқ моддалардан иборат бўлиб, чўчқа гўшти истеъмол қилиши туфайли у юмшайди ва қарилик кўрсатиш қудратини йўқотади.
Шу ўринда профессор Пъер ўтказган илмий текширишларга ишора қилиб ўтиш жуда ўринли деб ўйлайман. У тажриба ўтказилаётган ҳайвонларга фосфордан укол қилганда, уларнинг жисми фосфор тўқималарини ўзида тўплаган, натижада кемирчакларда фосфор камайган ва уларнинг мустаҳкамлиги зиёда бўлган. Шундан кўринадики, фосфор йиғиндиси фақат асосда марказлашади, яъни жисмда тўпланади. Маълумки кемирчакнинг қаршилик кўршатиш қувввати фосфор камайганда кўпаяди. Чўчқа гўштида бўлса фосфор моддаси нисбати жуда ҳам кўп.
Гўштларнинг сасишини қиёслаш учун ўтказилган тажрибалар чўчқа гўштида фосфор кўплигини равшан кўрсатади. Гўштнинг ачиш (сасиш) даврида фосфор ажраб, бузуқ водорд чиқади, бу эса ниҳоятда ёмон ҳидли газдир. Чўчқа, мол ва қўй гўштлари билан тажриба ўтказилганда қўй гўштида фосфор жуда оз эканлиги аниқланди. Чўчқа гўшти солинган идишлар маҳкам беркитилган бўлишига қарамай, чиқаётган ҳиднинг сассиқлиги ниҳоятда кучли бўлганидан, уларни тажриба хоналардан олиб чиқишга тўғри келди. Мол гўшти аввал бошда бироз ачиди, лекин ундан чўчқа гўштидан чиққан ҳид чиқмади. Қўй гўшти эса уч ҳафта давомида салгина айниди холос.
Германиянинг Геденьбург шаҳрида ишловчи профессор Литри тўқималарининг сиртдан янгиланиш жараёнини ҳайвонларда тажриба қилиб кўрган. У ўз тажрибасида тўқималар, аъзолар ва безлардан намуналар ишлатган. Бу тажрибалар, хужайралар жисмга сингганидан сўнг, кўпинча биологик жиҳатдан ўзи қаерга оид бўлса,ўша ерга интилишини кўрсатди.
Бу нарсани мен ўз шифохонамдаги кашфиётларим билан тасдиқлаш имкониятига эгаман. Чўчқанинг елка қисми ёғини истеъмол қилган касалларнинг елкасида ёғ тўпламлари хосил бўлади. Чўчқанинг қорнидаги ёғни кўп еганларда эса қоринда ёғ тўпланади.
Чўчқанинг сонидан кўп еганларнинг думбалари хунук бўлиб кетади, бу айниқса аёлларда яққол сезилади.
Чўчқа гўштининг бундан бошқа хатарлари кўп бўлиб улардан баъзиларини айтиб ўтмоғим лозим. Чўчқа гўштида ўсиш гармони бўлиб, у шамоллашлар ва тўқималар шишининг асосий омилидир. Гоҳида инсон жағи ва қўл оёқларининг шишиб кетишига ва шунингдек ортиқча семизлик ва зиёда ўсиш, хоссатан саратон касаллигига дучор бўлган аъзоларнинг катталашувига сабаб бўлади.
Шундай қилиб молиявий ислоҳотдан сўнг бевосита саратон касалига дучор бўлганлар 60-70 ёшларда бўлиб,улар хар куни дудланган чўчқа мойини нонга суркаб еганлар. Ҳайвонларда олиб борган тажрибаларим чўчқанинг дудланган мойи ҳақиқатда саратон касаллигининг сабабчиси эканлигини исботлади. Бу мойда фақат холестирин моддасигина эмас, балки ўсиш гармони ҳам бўлиб у саратон ҳужайрасини ривожлантиради. Ундаги бинзпирин моддаси эса, саратонни келтириб чиқарувчи хавфли омилдир.
Чўчқа гўшти гестиямин моддасидан келиб чиқувчи қўтир касаллигининг ҳам сабабчисидир, шунингдек, кўричак ва вена (шоҳ томир)нинг яллиғланиши, сафро касаллиги, терининг йиринглаши, экзема ва бошқа касалликларини ҳам пайдо қилади.
Молиявий ислоҳотдан сўнг бир неча марта сурункали қичима дардига чалинган беморларни даволадим. Касал болалар одатдаги муолажа билан тезда шифо топдилар. Аммо катта ёшдаги кишиларда эса, чўчқа гўшти еганлари ҳамоно касаллик қайталанаверарди. Ҳақиқатда, шифо фақат бемор ўзини чўчқа гўштидан тийгандагина, шу жумладан, колбасанинг барча турларидан, ҳатто чўчқа гўштисиз, унинг мойидан бироз қўшилганларидан ҳам мутлақо истеъмол қилмай қўйгандагина кўнгилдагидек бўлди.
Тажрибалар яна шуни кўрсатдики, гистиямин моддаси қоринда жароъат пайдо қилади, қичимага, яллиғланишларга, аллергия, нафаснинг сиқилиши, бурун яллиғланиши, юрак уриши маромининг бузилиши, ҳатто унинг йўллари тўсилишига ҳам сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам, мазкур хасталикларга йўлиққанлар чўчқа гўштидан ман қилинади.
Чўчқа гўштининг бошқа зарарлари ҳам кўп, улар чўчқа қонининг қотиши туфайли келиб чиқади. Мазкур ҳолатларга оид илмий текширишлар ҳали охирига етгани йўқ. Бу омиллар: ўсимталар, ҳужайралардаги бесаранжомлик, турли шаклдаги микроблар қизил қон пуфакчаларининг кўплаб жамланиб қолиши ва бошқалардир.
Ҳозиргача бу моддаларнинг бир-бири билан алоқаси ва уларнинг вазифалари маълум бўлгани йўқ. Совет олими Сперинскийнинг текширишича, улар ё саратонни келтириб чиқарувчи ё шу касаллик билан пайдо бўлувчи аломатлардир.
Нима бўлишидан қатъий назар, чўчқа қонида микроблар туғдирувчи модда заррачаларининг мажмуалари кўпдир. Улар янги назарияларга кўра ҳужайралардаги модда заррачалар бўлиб, касал ҳужайралардан ёки ўлаётган модда заррачаларидан ўтган бўлади.
Чўчқа гўштидан жуда зарарли омиллардан бири гриппни келтириб чиқарувчи вирусдир. Лондон шаҳридаги вирусларни текшириш институтининг профессори Шуб жанобларининг тасдиқлашича, бу вирус ёзни чўчқанинг ўпкасида ўтказади ва чўчқа гўштидан тайёрланган колбасаларда кўп бўлади. Кимки чўчқа гўштини ёки ўпкасидан бироз аралашган колбасани тановул қилса, ўша машъум бу вирусни ўз ичига киритган бўлади.
Профессор Летри бу вирусни яхшилаб ўрганган. Унинг айтишича, вирус инсон жисмида чўчқа жисмидагига ўхшаш жойни қидиради ва оқибатда витаминлар озайган пайтни пойлаб туриб, кўпайишни бошлайди ва шу вақтда грипп эпидемияси тарқайди. Бу эпидемиянинг тарқалишига касаллик юқишидан кўра кўпроқ, чўчқа гўштини тановул қилиш оқибатида жисмда ўрнашиб қолган вирус сабаб бўлади.

Охирги янгиланган ( 31.10.16 05:42 )
 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.