Хабарлар
(а)ни қўшди Abu Muslim    21.11.11 22:00    PDF Печат E-mail
Қозоқча Ҳалол

Қозоғистонда иккинчи бор «Kazakhstan International Halal Expo 2011» деб номланган кўргазма бўлиб ўтди. 100 нафарга яқин ишлаб чиқарувчилар “Ҳалол ишлаб чиқариш”га нечоғлик ҳисса қўшаётганликларини намойиш қилдилар. Мусулмонлар учун бундай кўргазмаларнинг яхши томони шундаки, Ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарувчилар бор ҳақиқатни очиқ-ойдин кўрсатиб берадилар. Қозоғистонлик мусулмонларга эса бу ҳолат икки карра ёқимлидир; чунки ҳам қозоқ корхоналари, ҳам Россия корхоналари қатнашадилар. Россияда масалан “Ҳалол” белгиси бор “Орбит” сақичини кўрмаслигингиз мумкин, аммо Қозоғистонда мазкур сақични “Ҳалол” логотипи билан ишлаб чиқариш осон. Санкт-Петербургдаги сақич ишлаб чиқарувчи корхона Ҳалол-сертификатлашдан ўтди, натижада айнан қозоқ харидорлари учун сақич ишлаб чиқариш имконига эга бўлди. Россияда бундай корхоналар ўнлаб топилади.

Қозоғистон “Ҳалол”ининг отаси – “Ҳалол”

Бундан етти йил муқаддам ҳеч ким корхоналар сони 600 га етади деб ўйламаганди. Буларнинг барчаси ҳам мусулмон дастурхонининг тўкин-сочинлиги учун меҳнат қилмоқда.
Қозоғистонга дастлаб “Ҳалол стандарт” атамасини олиб келиб, фаол ишга киришган киши – Марат Сарсенбоевдир. Айнан унинг меҳнатлари эвазига мазкур стандарт – давлат миқёсида эътироф этилиб, тасдиқланди.
Ҳақиқатан, ушбу стандартларни аниқлаштириш мақсадида Малайзиядан тортиб, то Тотористонга қадар сафар қилишига тўғри келди.
Россияда ҳалол стандартларни амалиётда кенг қўллаган “Ҳалол” қўмитаси ва “Тест-Татарстан” – Республика Услубий Маркази мутахассислари билан танишганидан сўнг, Марат Сарсенбоев ўша стандартларнинг айнисини ўз ватанида ҳам тасдиқламоқда. Рости, у ёқда мазкур ишга бирмунча жиддий ёндошишди. Ушбу масалани Қозоғистон Республикасининг Ишлаб чиқариш ва янги технологиялар Вазирлигининг техник назорат ҳамда метрология бўйича қўмитаси қошидаги №57-махсус қўмита назорат қилиб туради.
Бугунги кунда Марат Серсенбоев қозоқлар орасида “Ҳалол турмуш тарзини” тарғиб қилиш билан шуғулланмоқда; ва айни дамда Қозоғистон “Ҳалол” маҳуслотлари ассоциациясининг Президенти сифатида фаолият юритмоқда.
Унинг ассоциациясида тахминан 20 киши ишлайди, ҳамда турли хил йўналишларда махсус бўлимлар ҳам очилган.
“Бугунга кунда компания – гўшт, нон, қандолат, сут-қатиқ маҳсулотлари ва ичимликларни қайта ишлаш устида фаолият олиб бормоқда.
Бундан ташқари, ҳалол-хизмат кўрсатувчи компаниялар, ресторанлар, қаҳвахона, ошхона, меҳмонхона, клиникалар; мусулмон либослари тикадиган ва дизайн билан шуғулланадиган ательелар ҳам бор. Шунингдек, ҳалол дори-дармон, ҳалол атир-упа ишлаб чиқарувчи компаниялар; ҳалол банкчилик, логистика, саёҳат, спорт, таълим – бундай соҳаларнинг ҳалол турлари кун сайин ривожланиб бормоқда. Биз ушбу соҳа ва йўналишларнинг барчасини халқаро стандартларга мос равишда “ҳалол сертификация” билан таъминлашга ҳозирмиз,” – дея таъкидлайди ўз ишининг моҳир устаси Марат Сарсенбоев.
Ҳақиқатан, бугунги кунда давлат пойтахти бўлган Остонанинг ўзида қарийб 5 та халқаро стандартларга мос бўлган меҳмонхона бор. Улар орасида албатта нуфузлилари ҳам топилади.
“Ҳалол – биз учун ҳаёт тарзидир, – дейди конференцияда сўзга чиққан Марат Сарсенбоев. – Бизнинг ҳаётимиз тўлиғича, батамом ҳалоллашмоғи лозим. Ва буни сизу-биз тўлиқ англаб етишимиз зарур. Кундалик истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотларимизга шу қадар кўп харом нарсалар қўшиляптики, буни ҳатто тасаввур ҳам қила олмаймиз.”

Ҳар ерда ҳозиру нозир чўчқа гўшти

Марат Сарсенбоев ўз касбидан келиб чиққан ҳолда маърузалар ўтказишни ҳуш кўради. Умуман олганда, унинг: “Жуда кўп озиқ-овқатларга Исломда ҳаром қилинган чўчқа гўшти қўшилади; ва бундан сақланиш учун фақат ҳалол маҳсулотлардан фойдаланишимиз лозим” қабийлидаги мулоҳазаларини эшитган вақтда, ўйга чўмамиз, Ҳалол сертификатнинг нечоғли муҳим эканлигини яна бир карра англаб етамиз гўё.
Асл касби шифокорлик бўлган Марат Сарсенбоев ўз фикрларини илмий равишда исботлаб беришга ўрганган ва бу ишни жуда ажойиб тарзда уддаламоқда. Бундан ташқари, унинг ўз ҳамкасблари, тарафдорлари ҳам талайгина. Улар ҳам Сарсенбоев сингари (масалан: оддий сут ва тухум ) учун “Ҳалол” стандарт бўйича сертификатлаш зарурлиги борасида сўз юритдилар. (Қозоғистонда, айтганча, сут маҳсулотларини сертификатлаш иши тўлиғича йўлга қўйилди.)
Ундан кейинги навбатда (маъруза йтилиб бўлгач) хитойликларнинг – парофин, гипс ва желатин ёрдамида “қалбаки” тухум ишлаб чиқарганликлари ҳақидаги “Биринчи канал” томонидан тасвирга олинган фильм намойиш қилинади.

Халқаро даражага интилиш

Сўнгги йилларда Ҳалол-маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳаси жуда кенг ривожланиб бормоқда. Ислом палатасининг ахборот ва тадқиқот Маркази (ICRIC) маълумотларига кўра, 2009 йили дунёда 1,7 миллиард мусулмон бўлган, ҳамда “Ҳалол” белгили товарларнинг айланмаси 632 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган.
Сўнгги маълумотларга кўра аҳолисининг деярли 72 фоизи мусулмон бўлиб ҳисобланадиган Қозоғистон ҳам – ушбу бизнесда қатнашишга хайрихоҳ. Лекин хозирча “Ҳалол” маҳсулотларнинг барчаси фақат ички бозорнигина қоплаб келмоқда. Аммо интилиш бор.
Қозоғистон давлати қандай қилиб халқаро бозорга чиқиш ҳақида бош қотираётган мана шундай паллада Россия компаниялари Қозоғистон бозорларига фаоллик билан кириб келмоқдалар. Аксариятининг фикрлашича: “Ҳалол белгиси билан киришлик – энг афзал йўлдир”. Буни вақт кўрсатади. Аммо, ҳар икки давлатда ҳам “Ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш”нинг муҳим омили – ўзаро бир-бирларининг “Ҳалол” белгиларини тан олишликдир.
Қозоғистондаги мазкур кўргазмада Ислом палатасининг ахборот ва тадқиқот Маркази (ICRIC)нинг Россия вакиллиги раҳбари, Россия “Ҳалол” стандарт қўмитасининг раиси – Динор Содиқов ҳам иштирок этди. Айнан Динор Содиқов ўзи номидан – Марат Сарсенбоев ва унинг сертификатга эга бўлган уюшмасини Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган «KAZAHALAL-2012» кўргазмасига таклиф қилди.
Балки яқин кунларда, Россияга ҳам, Қозоғистонга ҳам тегишли бўлган “Чегара Иттифоқи” ўз фаолиятини бошлагач, Ҳалолни ривожлантириш бўйича мутахассислар ҳам – ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузиб қолишар. Зеъро, бугунги кунда кўплаб Россиялик корхоналар айнан Ўрта Осиёни кўзлаганлиги боис Ҳалол-сертификатлашни бошлаб юборган.

Аҳмад Холиқов

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.